1

Ўзбекистон Москвада ўтказилаётган “Путешествуй!” Халқаро туристик форумида фаол иштирок этмоқда

ДУНЁ 05.08.2022, 17:10
Ўзбекистон Москвада ўтказилаётган  “Путешествуй!” Халқаро туристик форумида фаол иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 4–7-август кунлари Москва шаҳрида ВДНХ Саноат майдонида Ўзбекистон ҳамкор мамлакат сифатида иштирок этаётган “Путешествуй!” Халқаро сайёҳлик форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумда Россия туризм федерал агентлиги (Ростуризм) раҳбар ўринбосари Елена Лисенкова, Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги "миллий ПР маркази" Давлат унитар корхонаси директори Дилфуза Самандаровалар ҳам иштирок этмоқда.  

“Бу павилонни кўриб, худди Ўзбекистонга саёҳат қилгандек бўлдим. Ўзига хос анъаналарингиз, манзараларингиз билан Форумга ўзгача муҳит бағишлаганингиздан мамнунмиз, – деди Елена Лисенкова. – Ўзбекистон туризм соҳасида юқори салоҳиятга эга давлатлардан ҳисобланади. Биз туризмнинг ҳар бир йўналиши бўйича ҳамкорлик қилишга оид режалар тузганмиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари узоқ ва самарали бўлишига ишонамиз. Бугунги форум ҳам бунинг яққол тасдиғидир”.

Форумнинг асосий ташкилотчиси – “Росконгресс” директори ўринбосари Владимир Затинайко ушбу форумдаги иштирок ва ҳамкорлик учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.

Тадбир доирасида ўзбек палови тарқатилди. Шу билан бирга, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳам намойиш қилинди. Бу эса маҳаллий аҳолининг катта қизиқишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон делегацияси томонидан ҳунармандларнинг ишлари, Ўзбекистон миллий таомлари, туризмнинг ҳар хил турлари бўйича маълумотлар тақдим этилади, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган виноларни татиб кўриш ва ҳунармандчилик буюмларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади.

Тадбирда замонавий туризм саноатининг кўплаб турлари, айнан тарихий, этнографик, экстремал, спорт, гастрономик, зиёрат саёҳатлари ва Ўзбекистонда бугунги кунда нафақат арзон ва қулай бўган, балки жуда оммалашган бошқа кўплаб саёҳат турлари намойиш қилинади.  

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон халқ амалий санъатининг қадимий анъаналарини асрлар давомида сақлаб келаётган ҳунармандлар ўлкасидир. Ипак матолари, зардўзлик, сопол буюмлар, идиш-товоқлар – бу мамлакатдаги шопинг (харид қилиш) ҳар қандай меҳмон учун унутилмас тажриба бўлади.  Форумда нафақат Ўзбекистон моддий меросининг энг сара намуналарини шахсан кузатиш мумкин бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1