АсосийJinoyat

Навоийда ерфурушларнинг "ҳомийси" бўлган Давлат кадастрлар палатаси ходими қўлга тушди

'Навоийда ерфурушларнинг "ҳомийси" бўлган Давлат кадастрлар палатаси ходими қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Кармана туманида 15 сотих ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ва уларнинг шериги ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фуқаролар С.Б. ва С.Х. фуқаро Б.га Кармана тумани “Нурафшон” МФЙ ҳудудидан 15 сотих бўш ер майдонини кадастр бўлимида ишловчи “А.” исмли таниши орқали расмийлаштириб бериш орқали 90 млн сўмга сотишга келишиб, эвазига  8 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланишган. С.Х.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Давлат кадастрлар палатаси Кармана тумани филиали кадастр муҳандиси вазифасида ишловчи А.Э.  ўз хизмат хонасида 900 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар