АсосийЖИНОЯТ

Фарғонада 1 килограмм опий билан икки шахс ушланди

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Фарғонада 1 килограмм опий билан икки шахс ушланди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик моддасини 20 минг долларга сотмоқчи бўлган икки киши ушланди. Бу ҳақда 4 октябрь куни Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 1981 йилда Андижон вилоятида туғилган фуқаро 1998 йилда туғилган шериги билан гиёҳвандлик моддасини сотишга уринган. Бу ҳақда маълумот олган ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказиб, уларни қўлга олган.

Вазирлик маълумотига кўра, тадбир давомида 1 килограмм опий гиёҳвандлик моддаси 20 минг долларга сотилаётгани аниқланган. Қайд этилишича, қора бозорда умумий қиймати 240 миллион сўмга баҳоланган гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар