1

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Тошкентда ўтказилиши кутилмоқда

СПОРТ 05.08.2022, 23:30
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Тошкентда ўтказилиши кутилмоқда

Айни кунларда FIDE Конгресси доирасида комиссия йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбир доирасида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлиги учун танлов ташкиллаштирилмоқда. Унда Ўзбекистон, Польша ҳамда Замбия давлатлари номзод сифатида иштирок этиш учун ариза топширган. Бироқ Польша ва Замбия томонидан ҳукумат кафолат хатлари тақдим этилмаганлиги боис улар сўнгги босқичда иштирок эта олишмайди.  

Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

Шу тариқа Ўзбекистон асосий номзод сифатида 8 август куни 200га яқин давлат вакилларидан иборат делегатлар томонидан овоз бериш жараёнида иштирок этиб, 2026-йили ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлигини қўлга киритиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлиб олди. 

"Фақат буни амалда расмийлаштириш қолди холос",-дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун Тошкент шаҳри танлаб олинган бўлиб, олимпиада 2026-йилнинг сентябрь ойида ташкил этилиши назарда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1