Тошкентда бугун G3 даражалик 4 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 08.08.2022, 08:42
Тошкентда бугун G3 даражалик 4 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда

Тошкентда бугун туш пайти оралиғида G3 даражалик 4 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов хабар қилди. 

Маълум қилинишича, бугун кундузги 3 соатлик муддат оралиғида магнит бўронларини 4 баллик кучи бўлиши кутилмоқда.  

Магнит бўрони юқори фаоллиги туш пайтига тўғри келаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида, овқатланиш рационига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Магнит бўронларининг G3 даражаси кузвтилган даврда кўпчиликда бош қисмининг орқа томонида бироз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1