1

7 ойда 2 миллиондан ошиқ истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаати бузилган. Етказилган зарар миқдори – 40 млрд сўм

ЖАМИЯТ 09.08.2022, 11:43
7 ойда 2 миллиондан ошиқ истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаати бузилган. Етказилган зарар миқдори – 40 млрд сўм

2022 йилнинг ўтган даврида 2 миллиондан ошиқ истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаати бузилган. Етказилган зарар миқдори – 40 млрд сўм. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева маълум қилди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига шу вақтга қадар истеъмолчилардан 12 мингга яқин мурожаат келиб тушган.  

Уларнинг 40 фоизи уй-жой коммунал, қурилиш ва транспорт хизматларига тўғри келса, 38 фоизи савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 16 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 6 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади.

Ҳозирга қадар Агентлик саъй-ҳаракати билан истеъмолчилар фойдасига 24,5 млрд дан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. Қолган маблағларни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, истеъмолчилик ҳуқуқларингиз ва манфаатларингиз бузилган ҳолатда Агентликка 1159 қисқа рақами ҳамда сonsumer.uz веб-сайти орқали мурожаат қилишингиз мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1