Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Муқимий кўчасида катта ёнғин бўлаётгани акс этган видеолар тарқалди.
ФВВ бугун, 9 август куни Тошкент шаҳар Муқимий кўчасида жойлашган биноларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушгани ҳақида хабар берди.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
" – Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса юзасидан батафсил маълумот яқин дақиқаларда тақдим этилади, – дейилади ФВВ хабарида.