АсосийDunyo

Саудия Арабистони дипломати Мисрда нутқ сўзлаётганида вафот этди(видео)

'Саудия Арабистони дипломати Мисрда нутқ сўзлаётганида вафот этди(видео)'ning rasmi

Саудия Арабистони дипломати Муҳаммад ал-Қаҳтоний Мисрдаги араб-африка конференцияси чоғида саммит иштирокчилари олдида нутқ сўзлаётган вақтда вафот этган.

Таъкидланишича, Ал-Қаҳтаний контрафакт маҳсулотларга қарши кураш муҳокамасида иштирок этган. Дипломат ҳушини йўқотишдан олдин Саудия Арабистони ва Мисрнинг ўзаро муносабати ҳақида гапираётган бўлган.

Шундан сўнг дарҳол ал-Қаҳтоний ҳушини йўқотиб, ўзи гапираётган минбар ёнига йиқилади. Шифокорлар ва дипломатнинг рафиқаси Ойша ал-Жабрий дарҳол унинг олдига югуриб келишган бўлсаларда, нажот бўла олишмаган.

Ҳозирда ўлим сабаби маълум эмас.

    Бошқа янгиликлар