1

Бугун республика бўйлаб булутли ва салқин об-ҳаво ҳукмрон бўлади

ЖАМИЯТ 11.08.2022, 08:09
Бугун республика бўйлаб булутли ва салқин об-ҳаво ҳукмрон бўлади

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 31-36 даража атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-34° бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1