Sevimli

Ўзбекистоннинг аёлларни қўллаб-қувватлашга йўналтирган сиёсати АҚШ ОАВларида эътироф этилди

ЖАМИЯТ 11.08.2022, 08:33
Ўзбекистоннинг аёлларни қўллаб-қувватлашга йўналтирган сиёсати АҚШ ОАВларида эътироф этилди

Американинг "Diplomat" журнали сайтида "Ўзбекистон университетларида гендер тафовутига барҳам бериш" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил март ойида 2022-2026 йилларда мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур қабул қилинишини билдиргани қайд этилган.

"Дастур олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитлари тақдим этиш, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш, хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича – 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб борилишини кўзда тутган", деб ёзади нашр.

Мақолада ушбу чора-тадбирларнинг барчаси олий маълумот олаётган аёлларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги алоҳида таъкидланган, деб хабар беради "Дунё" АА.

"Кўплаб аёлларни университет даражаларини олишга ундаш - бу керакли пайтдаги тўғри қадамдир, деб ёзади" "Diplomat". Ҳозирга қадар мамлакатда олий таълим муассасалари сонини кўпайтириш самарали бўлди. Университетлар сони ошгани сари ўқимишли аёлларнинг улуши ҳам ортди. 2016 йилда мамлакат бўйлаб аёлларнинг атиги 5,6 фоизи олий маълумотга эга эди, энди бу кўрсаткич 17,7 фоизни ташкил этмоқда".

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+23.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10999.78
USD -25.14
10499.29
EUR -93.45
188.27
RUB -1.24
1