1

Умумхалқ муҳокамаси доирасида 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди

ЖАМИЯТ 12.08.2022, 11:40
Умумхалқ муҳокамаси доирасида 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди

Айни пайтда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Қуйи палата матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари асосида Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинмоқда.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси давомида Конституциявий комиссия ҳамда масъул қўмиталар томонидан Бош қомусимизни янада такомиллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Хусусан, вазирлик, идора ва ташкилотларда, республика бўйича барча туман ва шаҳарларда Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлар, сиёсий партиялар, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида 20 мингга яқин муҳокама тадбирлари ташкил этилди.

Қонун лойиҳаси муҳокамаларида ёшлар, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, қўйингки, ватанимиз тақдирига бефарқ бўлмаган барча юртдошларимиз катта қизиқиш билан иштирок этиб, ўз таклифларини билдирди. Умумхалқ муҳокамаси доирасида 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1