Унни биржа савдоларига чиқармаган 5 та хусусий корхона буғдой харид қилиш бўйича биржа савдоларидан четлаштирилди

ИҚТИСОДИЁТ 12.08.2022, 12:45
Унни биржа савдоларига чиқармаган 5 та хусусий корхона буғдой харид қилиш бўйича биржа савдоларидан четлаштирилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан "Товар-хом ашё биржаси” АЖга кўрсатма берган ҳолда жорий йил июль ойида ун маҳсулотини биржа савдоларига чиқармаган 5 та хусусий корхона буғдой харид қилиш бўйича биржа савдоларидан четлаштирилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 майдаги 120-сон йиғилиш баёнига асосан жорий йил 1 июндан бошлаб, ун маҳсулоти реализация қилинишининг бозор тамойилларига асосланган механизми жорий қилиниб, бу жараёнда шаффоф тизим яратиш мақсадида ун маҳсулотини биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сон қарорига мувофиқ биржа савдоларида буғдой харид қилган хўжалик юритувчи субектлар томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотини график асосида биржа савдоларига чиқарилишини таъминлаши, ўз вақтида графикларни тақдим этмаган ва ун маҳсулотини белгиланган муддатда биржа савдоларига қўймаган хўжалик юритувчи субъектлар буғдой хариди бўйича биржа савдоларида иштирок этишни чеклаш ҳақида огоҳлантирилиши, огоҳлантиришдан кейин ҳам мазкур камчиликларни бир иш куни давомида бартараф этмаган хўжалик юритувчи субъектларни кейинги кун биржа савдоларидан четлатиш белгиланган.

Шу билан бирга, Монополияга қарши курашиш қўмитасига биржадан харид қилинган 3 ва ундан юқори синфлардаги буғдойдан чиққан унни биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини бажармаган хўжалик юритувчи субектларни буғдой бўйича биржа савдоларида иштирок этишини чеклаш бўйича “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖга кўрсатма бериш ваколати берилган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида 6 та корхона томонидан ун маҳсулотини биржа савдоларига қўйиш бўйича графиклар тақдим этилмаганлиги, 16 та корхона томонидан нормага нисбатан кам ҳажмда график тасдиқланганлиги ва 2 та корхона томонидан график умуман бажарилмаганлиги аниқланди. Унни биржа савдоларига чиқармаган 5 та хусусий корхона буғдой харид қилиш бўйича биржа савдоларидан четлаштирилди.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1