1

2026 йилга бориб иқтисодиётимиз эҳтиёжларини қондириш учун 6 миллион тоннага яқин металл керак бўлади - Президент

ИҚТИСОДИЁТ 12.08.2022, 13:23
2026 йилга бориб иқтисодиётимиз эҳтиёжларини қондириш учун 6 миллион тоннага яқин металл керак бўлади - Президент

Аввал хабар қилганимиздек, президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда Бекобод шаҳрида металлургия соҳаси вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда.

Қайд этилишича, ўз вақтида “Меткомбинат” учун 800-900 минг тонна иккиламчи қора металл (лом)ни қайта ишлаш етарли бўлган эди. Лекин, бугунги кунда иқтисодиётимизда қора металлга бўлган талаб 4 миллион тоннани ташкил этиб, унинг 50 фоизи импорт ҳисобидан қопланмоқда.

Хусусан, қурилишда йилига 2,4 миллион тонна, муҳандислик тармоқлари учун – 680 минг тонна, саноатда – 970 минг тонна, шундан машинасозлик ва электротехникада – 450 минг тонна металл ишлатилади.

Келгуси беш йилда металлга эҳтиёж машинасозликда – 1,4 баробарга, электротехникада – 2 баробарга ошиши кутилмоқда. Шунингдек, ҳудудларда 7 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар қурилади.

–Бу – 2026 йилга бориб иқтисодиётимиз эҳтиёжларини қондириш учун 6 миллион тоннага яқин металл керак бўлади, дегани. Жумладан, 2 миллион тонна металл прокати, 550 минг тонна темир лист, 3 миллион тонна металл буюмлар талаб этилади,– деди давлатимиз раҳбари. Шу билан бирга, сўнгги беш йилда жаҳон бозорида металлга бўлган талаб ошгани боис унинг нархлари 1,3 баробарга ўсган. Бундан ташқари, бугунги мураккаб вазиятда етказиб бериш занжирлари узилиши, йирик хорижий металлургия корхоналари фаолиятидаги қийинчиликларни ҳам кўриб турибмиз. Бу ҳолатлар қурилиш ва ишлаб чиқариш таннархига, тармоқларимиз рақобат-бардошлигига салбий таъсир кўрсатаётгани ҳам, айни ҳақиқат.

Бундан фақат битта хулоса – биз олдимизга қўйган катта мақсадларга фақат ва фақат металлургия саноатини жадал ривожлантириш орқали эришишимиз мумкинлиги қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1