“Бугун металлургия соҳаси истиқболларини сизлар билан бирга белгилаб олиш учун келдим”. Президент Бекобод шаҳрида металлурглар билан учрашмоқда

ЖАМИЯТ 12.08.2022, 13:13
“Бугун металлургия соҳаси истиқболларини сизлар билан бирга белгилаб олиш учун келдим”. Президент Бекобод шаҳрида металлурглар билан учрашмоқда

Бугун, 12 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб металлургия тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Айни пайтда металлургия соҳаси вакиллари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда.

–Бугун металлурглар шаҳри – Бекободда амалга оширилаётган йирик лойиҳаларнинг бориши билан танишиш ҳамда металлургия соҳаси истиқболларини сизлар билан бирга белгилаб олиш учун келдим. Ўтган асрнинг қирқинчи йилларида ишга тушган Ўзбекистон металлургия комбинати узоқ йиллар мамлакатимизда қора металлургия соҳасида ягона йирик корхона бўлиб келган эди. Сўнгги беш йилдаги ислоҳотларимиз натижасида 200 та янги корхона ташкил этилди ва ўтган йилнинг ўзида соҳада 16 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди (2017 йилда 4 триллион сўм бўлган),– деди давлатимиз раҳбари. – Ушбу корхоналарда 25 мингдан зиёд аҳолимиз меҳнат қилмоқда. Соҳада темир ва темир маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,8 баробар ўсиб, 2 миллион тоннадан кўпайди. Келгусида эса, биргина ҳозир бориб кўрган Қуюв прокат мажмуасида йилига яна 1 миллион тонна пўлат листлари ишлаб чиқарилади. Мазкур лойиҳа ишга тушгач, комбинат қувватлари 2 бараварга ошади. Яъни, кўз олдимизда, мамлакатимизнинг юқори технологияларга асосланган янги тармоғи – замонавий қора металлургия саноати бунёд этилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1