Қирғизистонда содир бўлган отишмада 2 нафар ўзбекистонлик иштирок этгани айтилмоқда

ДУНЁ 13.08.2022, 20:54
Қирғизистонда содир бўлган отишмада 2 нафар ўзбекистонлик иштирок этгани айтилмоқда

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 7 август куни отишма содир бўлди. Бу ҳақда "АКИпресс" хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа шаҳарнинг Каарманский кўчасида содир бўлган, отишма оқибатида бир киши жароҳат олган. Ижтимоий тармоқда тарқалган видеога кўра, иккита машинадан 5 эркак тушиб, муштлашиб кетган. Шундан сўнг улардан бири тўппончадан ўқ узган.

Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Жиноят қидирув бошқармаси Қирғизистон Жиноят кодексининг 37-122-моддаси 2-қисми 5.15-банди (одамни ўлдиришга уриниш) билан жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни қидирмоқда.

  • Степанов Николай Николаевич, 1999 йилда туғилган, Бишкек шаҳрида туғилган;
  • Степанов Лев Викторович, 1994 йилда туғилган, Ўзбекистонда туғилган;
  • Қаландаров Геннадий Геннадиевич, 1993 йилда туғилган, Ўзбекистонда туғилган.

"Юқоридаги фуқароларнинг қаердалигини билсангиз, қуйидаги телефон рақамларига хабар беришингизни сўраймиз. Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси полиция бошқармаси: 0312 48-64-47, 0552 102-906, 0554 102-147 ёки 102", дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1