Sevimli

"Алло, рўмолчами бу?!" (видео)

ЖАМИЯТ 14.08.2022, 21:33
"Алло, рўмолчами бу?!" (видео)

Айрим телеграм каналларда абитуриент тест синови вақтида бемалол телефонда гаплашаётгани билан боғлиқ сурат тарқалмоқда. 

Давлат тест маркази ҳолатни изоҳлаб, ҳолат билан боғлиқ видеони ҳам илова қилди.

Унда имтиҳон қатнашчиси юзини рўмолча билан артаётгани кўринади.

Қайд этилишича, тарқалган сурат 13 август куни Андижон вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, расм абитуриент рўмолчада юзини артаётган вақти жонли эфирдан олинган ва бутунлай бошқача талқин қилинган.

Шу ўринда Давлат тест маркази блогерларни қора PR билан обуначиларни кўпайтириш ўрнига тест синовларини холис ёритишга чақирмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+26.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11010.33
USD 30.32
10851.78
EUR -52.47
183.58
RUB 2.47
1