АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига табрик йўллади

'Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига табрик йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модини ушбу мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди. 

Қутловларда, жумладан, сўнгги йилларда Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклиги барча устувор соҳаларда изчил кенгайиб бораётгани қайд этилиб, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан  ҳамкорлигимиз келгусида ҳам дўст халқларимиз манфаатлари йўлида тараққий этиб боришига ишонч билдирилган.

Давлатимиз раҳбари Ҳиндистон халқига тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилади.

    Бошқа янгиликлар