АҚШ делегациясининг Тайванга ташрифи “ягона Хитой” тамойилига зид, шунингдек, Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш ҳисобланади. Бу ҳақда бугун, 15 август куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Венбин брифингда айтиб ўтди.
“Бу “Ягона Хитой” тамойили ва Хитой-АҚШ қўшма комммуникелари, ХХР суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги қоидаларини қўпол равишда бузишдир. Бундан ташқари, бу Тайвандаги сепаратист кучларга нотўғри сигнал юборади”, - дея изоҳ берди у.
“Миллий бирлашишни амалга ошириш Хитой халқининг умумий иродаси ва тўхтатиб бўлмайдиган тарихий тенденциядир”, - деди дипломат.
Шунингдек, у Хитой “Хитой-АҚШ муносабатларига янада зарар етказиш”нинг олдини олиш учун Қўшма Штатларни “ягона Хитой” тамойилига амал қилишга чақиришини таъкидлади.
Пекин миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш учун қатъий ва самарали чоралар кўради, деди Венбин. Дипломатнинг таъкидлашича, Тайвань мустақиллиги тарафдори бузғунчи кучлар билан қўшилишга уринаётган ва "ягона Хитой" тамойилига қарши туришда ўз кучини ҳаддан ташқари ошириб юборадиган бир нечта америкалик сиёсатчилар, албатта, барбод бўлишади.