АсосийJamiyat

Британия паспорти билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган афғонлар Тошкент аэропортида қўлга олинди

'Британия паспорти билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган афғонлар Тошкент аэропортида қўлга олинди'ning rasmi

Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати хабар берган.

Таъкидланишича, текширув давомида рейсдан четлатилган йўловчилар ўзларини Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари сифатида таништиришади. Маълум бўлишича, улар Тожикистон Республикаси ҳудудида Буюк Британия фуқароларининг сохта миллий паспортларини ноқонуний равишда сотиб олиб, Ўзбекистон Республикасидан Лондонга кетмоқчи бўлишган.

Қўлга олинганларга нисбатан ЖК 228-моддаси 2 ва 3-қисмлари "б" банди, шунингдек, 223-модда 2-қисми "б" ва "в" бандлари билан 25-модда (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш; бир гуруҳ шаҳслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда Ўзбекистондан чет элга ноқонуний чиқишга уриниш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар