АсосийJamiyat

Қашқадарёда фуқаро ўз устига бензин сепиб ёқиб юборди(видео)

'Қашқадарёда фуқаро ўз устига бензин сепиб ёқиб юборди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида фуқаро ўзига бензин сепиб ёқиб юборганлиги акс этган видеоёзув  тарқалди.

Видеомурожаатда фуқаролар хусусий корхонадан тарқалаётган нохуш ҳиддан норози эканликларини билдиришган. Корхона Қашқадарё вилоятининг маркази Қарши шаҳрида жойлашган бўлиб, "Qarshi Leather" деб номланган. У терини қайта ишлашга мўлжалланган. 

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Фуқаронинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, чинозлик аёл туман прокуратураси олдида ўзига қўшиб 3 фарзандини ёқиб юборган эди.

Фарғона нефт заводининг ишдан бўшатилган ходими ҳам ўзига ўт қўйиб, кучли куйиш оқибатида вафот этган эди.

    Бошқа янгиликлар