1

Тадбиркорлик субектларининг товар айланмаси аввалги йилга нисбатан 127,8 фоизга ўсди – ДСҚ

ИҚТИСОДИЁТ 16.08.2022, 11:51
Тадбиркорлик субектларининг товар айланмаси аввалги йилга нисбатан 127,8 фоизга ўсди – ДСҚ

Мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бизнес учун эркин ва тенг рақобат майдони юзага келмоқда.  Бунинг самараси тадбиркорлик субъектларининг умумий товар айланмасида ҳам акс этмоқда. Бу ҳақда Давлат Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

187,4 минг субъект айланмаси ўтган йилга нисбатан кўпайган. Жами товар айланмаси ўсиши 127,8 фоиз.

Йил бошидан товар ва хизматлар айланмаси ҳажми градацияси:

  • 500 млн сўмгача айланмага эга 282 858 субъект;
  • 1 млрдгача — 20 688 субъект;
  • 10 млрдгача — 26 878 субъект;
  • 100 млрдгача — 5 253 субъект;
  • 1 трлнгача — 667 субъект;
  • 1 трлндан кўп айланмага эга 64 субъект.

4,5 минг якка тартибдаги тадбиркор айланмадан олинадиган солиқ (АОС) тўлашга ўтган.

26,7 минг корхона АОСдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1