Қашқадарё вилояти ИИБ ижтимоий тармоқлардаги Мурборак туманида икки автомобиль ёниб кетгани тасвирланган видеога муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Муборак туманида «Spark» ҳамда «Gentra» русумли автотранспорт воситалари ёниб кетгани акс этган видеоёзув тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ўрганиш якуни билан қўшимча ахборот берилади.