1

Қозоғистон мактабларида рус ва инглиз тиллари энди ўргатилмайди

ДУНЁ 17.08.2022, 22:16
Қозоғистон мактабларида рус ва инглиз тиллари энди ўргатилмайди

Қозоғистонда энди янги ўқув йилидан бошлаб биринчи синф ўқувчилари рус ва инглиз тилларини ўрганмайди. 

Таъкидланишича, махсус тадқиқотлар натижалари биринчи синф ўқувчилари учун бир вақтнинг ўзида учта тилни ўрганиш қийинлигини кўрсатган. Шу муносабат билан таълим давлат тилида олиб бориладиган мактабларда дарсларни фақат қозоқ тилида олиб бориш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бу ҳақда Қозоғистон таълим вазири Асхат Аягамбетов маълум қилган, дея ёзмоқда Zamon.uz' сайти.

Қайд этилишича, шу билан бирга, рус тилидаги мактабларда қозоқ ва рус тиллари ўқитилиши давом эттирилади.

Инглиз тилини ўрганиш учинчи синфдан бошлаб йўлга қўйилиши режалаштирилгани айтилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1