1

Афғонистонда масжидда портлаш бўлди. 40 нафарга яқин одам ва масжид имоми ҳалок бўлди

ДУНЁ 18.08.2022, 18:20
Афғонистонда масжидда портлаш бўлди. 40 нафарга яқин одам ва масжид имоми ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги Хайрхон ҳудудидаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда, дея ёзди “Zamon.uz”. 

Маълум қилинишича, қурбон бўлганлар орасида масжид имоми ҳам бор.

Шифокорларга кўра, 27 нафар ярадор Кобулдаги тез тиббий ёрдам шифохонасига олиб келинган. Ҳодиса шом намози вақтида юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, кучли портлаш зарбидан яқин орадаги биноларнинг деразалари цинган. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кобулдаги стадионда портлаш содир бўлган эди. Ҳодиса Афғонистон пойтахтида ўтказилган крикет мусобақаси вақтида рўй берган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1