Тайван марказий ахборот агентлиги хабарига таяниб Zamon.uz' сайтининг ёзишича, АҚШ делегацияси бир ой ичида тўртинчи марта Тайванга ташриф буюради.
Қайд этилишича, АҚШ конгрессменлари пайшанба куни кечқурун “Sonshan” аэропортига Америка ҳарбий самолётида келади. Жума куни эрталаб делегация Тайван бош штаби раҳбари Тсай Инг-Вен ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан учрашади.
Тафсилотлар кейинроқ маълум қилиниши айтилган.






