Қўшма Штатларда 2 миллиондан 4 миллионгача одам COVID-19 пандемияси туфайли ишини йўқотди. Бунга касалликдан кейинги аломатлар сабаб бўлган, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Брукингс институти тадқиқотига кўра, ҳозирда меҳнатга лаёқатли ёшдаги жами 16 миллион америкалик (18 ёшдан 65 ёшгача) вируснинг узоқ муддатли асоратларидан азият чекмоқда.
Касалликдан кейин хотира пасайиши, депрессия, чарчоқнинг кучайиши ва нафас олиш муаммолари каби аломатлар сақланиб қолади. Таҳлилчилар потенциал ишчиларга маошлар тўланмагани сабабли АҚШ иқтисодига зарарни йилига 170 миллиард доллар деб баҳоламоқда.