АсосийИқтисодиёт

"Uzbekistan GTL” заводининг узлуксиз иш режимига ўтилаётгани ортидан маҳсулотлар таннархи камаймоқда

“Uzbekistan GTL” заводида жорий йил июнь ойидан минтақада биринчи синтетик суюқ маҳсулотла...

'"Uzbekistan GTL” заводининг узлуксиз иш режимига ўтилаётгани ортидан маҳсулотлар таннархи камаймоқда'ning rasmi

“Uzbekistan GTL” заводида жорий йил июнь ойидан минтақада биринчи синтетик суюқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йил июль ойидан бошлаб ички истеъмолчиларга юқори сифатли, К-6 экологик синфига мансуб, Евро 6 талабларига тўлиқ жавоб берадиган синтетик дизель ёнилғиси Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси орқали реализация қилинмоқда. Бугунги кунга қадар биржа савдолари орқали истеъмолчиларга 35,0 минг тоннадан ортиқ синтетик дизель ёнилғиси 1 тоннаси 15,5 млн сўмдан 18,9 млн сўмгача сотилди ва ўз вақтида етказиб берилди.

Синтетик дизель ёқилғиси “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Навоийуран” ДК, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Оҳангаронцемент” АЖ, республикадаги барча нефт базалар, йирик агрокластерлар, қурилиш ташкилотлари ва бир қатор хусусий тадбиркорлар томонидан доимий равишда харид қилинмоқда ва истеъмолчилар томонидан юқори баҳоланмоқда.

“Uzbekistan GTL” заводида синов режимидан тўлиқ иш режимига ўтиш ишлари бошланганлиги сабабли маҳсулот ишлаб чиқариш хажмлари босқичма-босқич ортмоқда. Жорий йил июнь ойида бир кунда 800,0 тонна синтетик дизель ишлаб чиқарилган бўлса, сентябрь ойида ушбу кўрсаткич 1 400,0 тоннагача ортиши кутилмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш орқали маҳсулот таннархини камайтирилишига эришилмоқда.

Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари ортиши республикамиз ёқилғи мустақиллигига яна бир катта қадам сифатида эътироф этишимиз мумкин.

“Uzbekistan GTL” заводининг асосий мақсадларидан бири бўлган республика ички истеъмолчиларига юқори сифатли дизель ёнилғисини паст нархларда етказиб беришни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида жорий йил 29 августдан бошлаб ЎзРТХБ орқали сотувга чиқариладиган синтетик дизель ёнилғисини 1 тоннаси бошланғич нархи 14 504 378 сўмгача арзонлаштирилиши белгиланди.

Келгусида завод томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмлари ортиши натижасида уларнинг таннархи ва мос равишда биржа савдоларига қўйиладиган бошланғич нархлари ҳам босқичма-босқич пасайиб боришига эришилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 05.07.2024 04:00

    “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди

     “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ  тизимида KPMG халқаро компанияси билан ҳамк...

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 04.07.2024 11:15

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 июлда амалда бўладиган қиймати...

    'Шакар, цемент ва буғдой нархи тушди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 01.07.2024 15:45

    Шакар, цемент ва буғдой нархи тушди

    Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 – 30 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржа...

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 01.07.2024 11:21

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 июлда амалда бўладиган қиймати...

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 28.06.2024 11:07

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 июлда амалда бўладиган қиймати...