АсосийМаданият

Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов номидаги кутубхона очилди

Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов номидаги кутубхона очи...

Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов номидаги кутубхона очилди. 

 2018 йил август ойида Оқсарой ҳудудида Ислом Каримов номидаги кутубхона иш бошлаган эди. Мазкур маърифат маскани Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг хотирасини абадийлаштириш бўйича қабул қилган қарори асосида ўз фаолиятини бошлаган.

Кутубхонада И.Каримовнинг асарларидан ташқари, тарихчи, файласуф, сиёсатшунос олимларнинг Биринчи Президентимиз ҳаёти ва фаолиятига оид қўлёзмалари, бадиий адабиётлар, илмий нашрлар кенг жамоатчиликка тақдим этилган.

Ўтган вақт давомида кутубхонани техник ва технологик жиҳатдан жиҳозлаш, китоблар фондини янада бойитиш, китобхонларга халқаро мезонларга тўлиқ жавоб берадиган шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида кенг кўламли ишлар бажарилди. Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши асносида мутлақо янги қиёфадаги замонавий, автоматлаштирилган кутубхонани шакллантиришга эришилди.

 2022 йил 29 август куни Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги кутубхонанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Татьяна Каримова мазкур кутубхона Президент Шавкат Мирзиёевнинг Биринчи Президент хотирасига нисбатан ҳурмати ва эътиборининг ёрқин намунаси эканлигини алоҳида таъкидлади.

.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган'ning rasmi

    Маданият 23.02.2026 02:25

    Сурхондарёда кучукни қулоғини узган фуқарога маъмурий иш қўзғатилган

    Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эркак ит боласининг қулоқларини узиб ташлагани акс этган видео тарқалган эди.

    'Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди'ning rasmi

    Маданият 01.02.2026 03:22

    Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди

    "Оскар" мукофоти совриндори, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокида “Маърифат акс-садоси” туркум фильми доирасида  суратга олинган Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида эфирга узатилди.

    'Хайриддин Султоновга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” унвони берилди'ning rasmi

    Маданият 19.01.2026 07:08

    'Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Маданият 10.01.2026 22:42

    Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

    11 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”'ning rasmi

    Маданият 27.12.2025 08:57

    BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”

    Британиянинг машҳур тарихий журнали —“History Extra”да чоп этилган “Мерос посбонлари” мақоласида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай таърифланади.

    'Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди'ning rasmi

    Маданият 20.12.2025 05:53

    Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди

    Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм ҳақида фикр билдирди.