Кобулдаги Россия элчихонаси яқинида портлаш юз берди. Бу ҳақда “РИА Новости”га таяниб хабар қилди "lenta.ru".
Агентлик суҳбатдошининг айтишича, портлаш Афғонистон пойтахтидаги Россия дипломатик идораси жойлашган кўчада содир бўлган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, воқеа жойига кўплаб тез ёрдам машиналари жўнатилган. Қурбонлар сони кўп бўлиши кутилмоқда.