АсосийJamiyat

Сирдарёда "Lacetti" ва "Nexia-2" иштирокидаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди (видео)

'Сирдарёда "Lacetti" ва "Nexia-2" иштирокидаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида содир бўлган ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 3 сентябрь куни Мирзаобод туманининг "Турғун Аҳмедов" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А373 автомобиль йўлининг 22-километрида Термиз—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 36 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "Lacetti" йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Nexia-2" билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Оқибатда "Nexia-2" ҳайдовчиси ва унинг ичида бўлган уч нафар йўловчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Яна бир нафар йўловчи эса Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар