1

Бугун "Талваса" фильмининг премьераси бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 07.09.2022, 13:52
Бугун "Талваса" фильмининг премьераси бўлиб ўтади

Бугун, 7 сентябрь куни кўп сонли томошабинлар интиқлик билан кутган "Талваса" фильмининг очиқ премьераси ўтказилади. 

2020 йилнинг декабрь ойида тасвирга олиш ишлари бошланган мазкур кинокартина томошабинлар учун мустақиллигимизнинг 31 йиллигига муносиб совға бўлади.

Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига асосан, «Ёшлик» киностудияси ДУК томонидан суратга олинган.

"Талваса" – драма жанрида бўлиб, унда Музаффар исмли қаҳрамоннинг ҳаётидаги зиддиятларга тўла вазиятлар ҳикоя қилинади. Фильм воқеаларида бугунги куннинг оғриқли мавзуларидан бири коррупция ва унга қарши курашиш акс эттирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1