1

Ўзбекистонга афсонавий америкалик актёр Арманд Ассанте келади

МАДАНИЯТ 07.09.2022, 14:06
Ўзбекистонга афсонавий америкалик актёр Арманд Ассанте келади

Бу йилги “Ипак йўли дурдонаси” XIV Toшкент халқаро кинофестивалига дунёнинг таниқли киноижодкорлари ташриф буюришади. 

Иштирокчилар қаторида афсонавий америкалик актёр Арманд Ассанте ҳам бўлиб, у нафақат бўлажак кинофестивалнинг фахрий меҳмони, балки очилиш маросимининг бошловчиси ҳам бўлади.

Киноюлдуз Тошкент халқаро кинофестивал доирасида ўтказиладиган ижодий учрашувлар ва матбуот анжуманларида ҳам иштирок этади.

Машҳур гангстерларнинг бир қатор роллари Арманд Ассантени ўзининг афсонавий ҳамкасблари қатори Голливуднинг севимли актёрига айлантирди. У Ридли Скотт, ДЖ Карузо, Денни Девито ва Андрей Кончаловскийларнинг фильмларидаги роллари, шунингдек Метю Макконаҳи, Ал Пачино, Жек Николсон, Алек Балдино ва Силвестр Сталлоне каби Голливуд кино усталари билан бир майдонда фаолият олиб боргани билан ҳам машҳурдир.

Ассантенинг филмографиясидан ўзбек режиссёри Баҳодир Йўлдошев суратга олган "Коинот сирларини кашф этган инсон" фильмдаги роли жой олган. Кинокартина ўрта асрларнинг буюк мутафаккир ва олими Мирзо Улуғбек ҳаётига  бағишланган.

Эслатиб ўтамиз, тантанали очилиш маросими 14 сентябрь куни “Киночилар уйи”да бўлиб ўтади

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1