АсосийSiyosat

Келгуси ҳафтада Самарқандда ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади

'Келгуси ҳафтада Самарқандда ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади'ning rasmi

Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилмоқда. 

Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди. 

Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва "яшил" иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди.  

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар