1

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Сенат аъзолигига сайланди

СИЁСАТ 09.09.2022, 17:06
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Сенат аъзолигига сайланди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосини сайлаш бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.

Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаев очди ва Сайлов кодексига мувофиқ сайловни ўтказиш тартиб-тамойиллари ҳақида атрофлича тушунтириш берди.

Мажлисда ишчи ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига номзод кўрсатиш бўйича маслаҳат кенгаши, мажлис котибияти, саноқ комиссияси аъзолари очиқ овоз бериш йўли билан сайлаб олинди.

Қўшма мажлисда маслаҳат кенгаши томонидан Сенат аъзосини сайлаш бўйича сайлов бюллетенига киритиш учун таклиф этилган 56-“Бердақ” сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев номзоди муҳокама қилинди.

Очиқлик, ошкоралик билан ўтган муҳокама давомида депутатлар номзоднинг фаолияти, ҳаёт тажрибаси, раҳбарлик қобилияти, ватанпарварлиги ва инсоний фазилати тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Очиқ овоз бериш орқали маслаҳат кенгаши томонидан тақдим этилган номзодни ёпиқ яширин сайлов бюллетенига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

Шундан сўнг Сенат аъзоси сайлови бўлиб ўтди. Натижаларга кўра 56-“Бердақ” сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1