1

Ҳиндистон Бош вазири ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлисида иштирок этади

СИЁСАТ 11.09.2022, 18:58
Ҳиндистон Бош вазири ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлисида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюради. 

Саммит давомида етакчилар ташкилотнинг сўнгги йигирма йиллик фаолиятини таҳлил қилиши ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик ҳолати ва келгуси истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда. Саммитда, шунингдек, минтақавий ва глобал аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам муҳокама этилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, Нарендра Моди саммит доирасида бир нечта икки томонлама учрашувлар ўтказади. Бу ҳақда Ҳиндистон бош вазирининг расмий идораси хабар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1