1

Тез орада Тошкент ҳайвонот боғи машҳур ”Диалогов о животных” лойиҳаси нишонида бўлади

МАДАНИЯТ 12.09.2022, 12:44
Тез орада Тошкент ҳайвонот боғи машҳур ”Диалогов о животных” лойиҳаси нишонида бўлади

Машҳур телебошловчи ва биолог Иван Затевахиннинг бир неча авлод томошабинлари етишиб чиққан машҳур ”Диалогов о животных” ижодий жамоаси тез орада Ўзбекистонга йўл олишади. Бу ҳақда Киномотографияни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кейинги сикл Тошкент ҳайвонот боғига бағишланади. Боғ 1924 йилда ташкил этилган, бугунги кунда у минтақадаги энг йириклардан биридир.

”Диалогов о животных“  жамоаси фильмнинг бир нечта эпизодларини суратга олишни режалаштирмоқда. Суратга олиш ишлари 26 сентябрда бошланади. Фильм лойиҳасини суратга олиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва “Россия-Культура” телеканали кўмагида амалга оширилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1