"Савдо қилиш ҳар доим жанг қилишдан кўра фойдалироқдир", – СМТИ директори Президентнинг Афғонистон бўйича ташаббуси ҳақида

СИЁСАТ 13.09.2022, 14:05
"Савдо қилиш ҳар доим жанг қилишдан кўра фойдалироқдир", – СМТИ директори Президентнинг Афғонистон бўйича ташаббуси ҳақида

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов  давлат раҳбарининг Афғонистон бўйича  ташаббуслари ҳақида ўз фикрини билдирди. 

"Ўзбекистон Президентининг қўшни давлатларга Aфғонистонга ёрдам қўлини чўзишга чақируви мутлақо долзарб ва талабга эга. Бу мамлакат яна ўз муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак.  

"Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар" темир йўли лойиҳасини амалга ошириш Aфғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун энг муҳим ҳисса бўлади. Ушбу лойиҳа Aфғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кучли туртки беришга қодир, жумладан, янги иш ўринларини яратиш, савдони кенгайтириш, инфратузилма қуриш.  

Яъни тинч, маиший ҳаёт кечириш учун барча зарур шароитлар шаклланади. Охир оқибат, савдо қилиш ҳар доим жанг қилишдан кўра фойдалироқдир", – дея қайд этди Элдор Арипов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1