1

"Ўзбекистон "қандай яшашни ўргатаётгани" йўқ, бу босиб ўтилган йўл" – Элдор Арипов

СИЁСАТ 13.09.2022, 14:17
"Ўзбекистон "қандай яшашни ўргатаётгани" йўқ, бу босиб ўтилган йўл" – Элдор Арипов

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов давлат раҳбарининг ШҲТ саммити ҳақидаги мақоласига муносабат билдирди.

 "Президент таъкидлаганидек, давлатлар ўртасидаги муносабатларда ишонч инқирози ва ўзаро бегоналашув кучайиб бормоқда, бу эса можароларни келтириб чиқармоқда ва пандемиядан кейин катта зарар кўрган жаҳон иқтисодиётини тиклашни қийинлаштирмоқда. Бу хатарлар давлатлар ҳамда инсонлар ҳаётининг асосларига таҳдид солади», – дейди эксперт.

Ариповнинг фикрича, Президент нафақат муаммоларни санаб ўтмоқда, балки уларни бартараф этишнинг энг реал ва мумкин бўлган йўлларини ҳам кўрсатмоқда – ҳеч бир давлат бу қийинчиликларни бир ўзи енгиб ўта олмайди. Бунинг ягона йўли – конструктив мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорлик.

Ўзбекистон ўтган беш-олти йил ичида Марказий Осиё минтақадасиги муносабатлар мутлақо ўзгарди – деярли бутунлай «музлатилган» савдо, ёпиқ чегара ўтиш жойлари, ўзаро айбловлар ва бошқа муаммолар барҳам топди. Чегаралар очилди, сўнгги беш йил ичида минтақалараро товар айирбошлаш ҳажми 3 баробар ошди.  

"Ўзбекистон ўз чақириғи билан "қандай яшашни ўргатаётгани йўқ", балки ўзаро ҳамжиҳатликка эришиш мумкинлигини ўз мисолида кўрсатмоқда", – деб таъкидлади Элдор Арипов.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1