1

⚡️ Владимир Путин Самарқандга келди

СИЁСАТ 15.09.2022, 09:31
⚡️ Владимир Путин Самарқандга келди

Ҳозиргина Владимир Путин Самарқандга етиб келди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. 

Маълум қилинишича, бугун Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Россия президентининг қуйидаги учрашувлари бўлиб ўтади:

▪️ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан

▪️ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан

▪️ Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан

▪️ Эрон Президенти Иброҳим Раиси билан

▪️ Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан

▪️ Хитой раиси Си Сзинпин билан

Ва у Россия-Мўғулистон-Хитой уч томонлама саммитида иштирок этади.

Жума куни Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Озарбайжон президенти билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1