1

⚡️Эрон ШҲТга аъзо бўлиши мумкин

СИЁСАТ 15.09.2022, 12:35
⚡️Эрон ШҲТга аъзо бўлиши мумкин

Эрон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири.

ШҲТ Бош котиби Чжан Минг бугунни Эрон учун ҳам, ташкилот учун ҳам муҳим кун деб атади.

Қайд этилишича, Эроннинг иштирокчи давлатлар гуруҳига кириши Шанхай ҳамкорлик ташкилотини мустаҳкамлайди. Меморандумда кўзда тутилган барча мажбуриятлар бажарилгач, Эрон Ислом Республикаси ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланади.

Эслатиб ўтамиз, 2005 йилда Эрон ШҲТда кузатувчи давлатга айланган. Мамлакатнинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига кириш жараёни 2021 йилда бошланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1