Бугун эрталаб Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси Ўзбекистон раислигида бошланди, деб хабар бермоқда "Darakchi.uz" мухбири.
Учрашувда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия ва Тожикистон етакчилари иштирок этмоқда. Уларнинг барчаси бир кун олдин Самарқандга ташриф буюрди. Форумда Ташкилотнинг кузатувчи давлатлари раҳбарлари, мулоқот бўйича шериклари, Давлат раҳбарлари кенгаши меҳмонлари ҳам қатнашмоқда.
Мажлис иштирокчиларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Саммит аввалида давлатлар раҳбалари суратга тушишди.






