Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин иштирокида ШҲТ саммити якунлари бўйича брифинг бошланди.

Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг қайд этишича, Ўзбекистон 2023 йилда ШҲТни ташкил этишда Ҳиндистонга ҳар томонлама ёрдам беради.
Ташқи ишлар вазири ШҲТ саммитида рекорд миқдордаги ҳужжатлар қабул қилинганлигини эътироф этди.
“Музокаралар якунлари бўйича рекорд миқдордаги ҳужжатлар – 40 дан ортиқ битим, концепция, дастур ва бошқа қарорлар қабул қилинди, улар ШҲТ фаолиятининг истиқболли йўналишлари бўйича ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги амалий мазмун билан тўлдиришга хизмат қилади”, — деди Владимир Норов брифингда.






