Sevimli

Ўзбекистон МТЖ Камерун ва Коста-Рика ўртасидаги ўйинга қанчалик тайёр?

СПОРТ 19.09.2022, 20:22
Ўзбекистон МТЖ Камерун ва Коста-Рика ўртасидаги ўйинга қанчалик тайёр?

ОФК календарига мувофиқ, сентябрь ойидаги миллий терма жамоалар учун белгиланган ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикасида ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирган.
Ушбу йиғин давомида вакилларимиз 2022-йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Камерун ва Коста-Рика миллий терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Мазкур баҳслар 23 ва 27-сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Жамоа йиғинга кетиши олдидан бош мураббий Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.



-  Бу ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?
-  Бу — ўртоқлик ўйини. Чемпионатдаги футболчилар ва легионерларни кўриб олишим керак. Рақиблар ҳам мундиал олдидан барча футболчиларини текшириб олишади. Қўрқмаяпмиз. Мақсад — Осиё Кубоги-2023га яхши формада етиб бориш.
Суперлигадаги ўйинларини кузатяпман. Футболчилар жуда кам гол уришмоқда. Бу муаммо мени ташвишлантирмоқда. Етакчи жамоалар атиги 30тага яқин гол уришган.
Ҳалигача футболчиларни кузатаман.  Мен чақирган ўйинчилар замонавий футбол ўйнаш учун етарли хусусиятларга эга. Жаҳон чемпионатида қатнашадиган жамоаларга қарши ўйинларга ҳар кимни ҳам чақира олмаймиз. 
Остон Ўрунов  ва Шаҳбоз Умаровни келажакда фойда келтиришига ишонаман. 



-  Нега терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхатида Жамшид Искандеров ва Жамшид Болтабоев йўқ? 
-  Сиз Камерун миллий жамоаси ўйинларини кузатдингизми? Бундай жамоаларга қарши баҳсга Искандеров мос келмайди. Суперлига бошқа даража, Камерун эса бошқа. Уларнинг энг бўйи паст футболчилари — 180см. Ноябрдаги йиғинда бошқаларга ҳам имконият берамиз.
Сиз журналист сифатида нега кам ўйнаётган Элдор Шомуродовни чақираётганимни сўрашингиз мумкин. Лекин Шома ўйнамаса ҳам, чақиравераман. Менинг жавобим — Камерун ва Коста-Рикадек жамоаларга қарши баҳсга мен билан бир йил давомида ишламаган футболчиларни жалб қилиш нотўғри.



-  Сиз миллий терма жамоада иш бошлаганингизга бир йил бўлди. Бу вақт ичида нималарни ўзгартира олдим деб айтоласиз?
-   Бунга баҳо бериш сизларнинг ишингиз. Ўзимга баҳо бера олмайман. Натижа томондан қарасак, кўнглим тўляпти. Таиланддек яхши жамоани йирик ҳисобда мағлуб эта олдик. Осиёда бундай жамоаларга кўп гол уриш осон эмас. Яхшиландик, деб айта оламан.



Аввалроқ Ўзбекистон МТЖ 23 сентябрь куни Камерун, 27 сентябрь куни Коста-Рика терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун айни дам ФИФА рейтингида Ўзбекистон МТЖ 77 ўринни, Камерун 38 ўринни, Коста-Рика 34 ўринни эггалаб турибди.

                Ойбек Шукуров

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+26.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11010.33
USD 30.32
10851.78
EUR -52.47
183.58
RUB 2.47
1