1

Осия тараққиёт банки Ўзбекистонга 2,8 млрд доллар ажратади

ИҚТИСОДИЁТ 20.09.2022, 15:16
Осия тараққиёт банки Ўзбекистонга 2,8 млрд доллар ажратади

Жорий йилнинг 19 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев видеоконференсалоқа орқали ОТБнинг маъмурчилик ва корпоратив бошқарув бўйича вице – президенти Брюс Госпер билан мулоқот ўтказди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.

ОТБ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида хусусий ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланган. 

Лойиҳаларнинг жорий портфели инфратузилмавий қурилиш, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 3,7 миллиард долларлик 24 та лойиҳадан иборат эканлиги айтилди. ОТБнинг 2022-2024 йилларга мўлжалланган суғурта операциялари бўйича бизнес-режаси доирасида 2,8 миллиард долларлик 27 та лойиҳани биргаликда амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилган.

Таъкидланишича, бу йил 274 миллион долларлик 1 та инвестиция лойиҳаси бўйича шартнома имзоланди ҳамда ипотека бозори секторини ривожлантириш ва бюджетни қўллаб-қувватлашга қаратилган умумий қиймати 650 миллион долларлик 2 та лойиҳа бўйича музокаралар якунланди. Мазкур лойиҳалар бўйича битимларни жорий йил охиригача имзолаш бўйича чора-тадбирлар кўришга келишиб олинган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1