Россия президенти Владимир Путин россияликларга, шунингдек, Украинанинг КХДР, ЛПР, Херсон ва Запороже вилоятлари аҳолисига мурожаат қилди. Унда президент Россияда қисман сафарбарлик эълон қилган. Бу ҳақда "kommersant" хабар қилди.
Чақирувга фақат резервда бўлган ва ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар қабул қилинади. Улар жўнатилишдан олдин қўшимча тренингдан ўтадилар. Бу ҳақдаги фармон имзоланди ва Кремль сайтида эълон қилинди.
– Муддатли ҳарбий хизматга фақат ҳозирда резервда бўлган, биринчи навбатда, Қуролли Кучлар сафларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва тегишли тажрибага эга бўлган фуқароларгина чақирилади. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар бўлинмаларга жўнатилишдан олдин махсус ҳарбий операция тажрибасини инобатга олган ҳолда қўшимча ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар”, — деди у.
Маълумот учун: кеча Украинанинг Херсон ва Запороже вилоятларининг россияпараст ҳокимияти, шунингдек, КХДР ва ЛХР раҳбарлари 23-27ь сентябр кунлари Россияга қўшилиш бўйича референдумлар ўтказилишини эълон қилди. Давлат Думаси, шунингдек, Россия Федерацияси Жиноят кодексига тузатишлар киритди, унга кўра кодекс "сафарбарлик" ва "ҳарбий ҳолат" тушунчалари билан тўлдирилади.
27.01.2023, 11:30
Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турибди.Бугун, 27 январь куни Бишкекдаги “Ала-Арча” қароргоҳида давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси...25.01.2023, 12:44
Мутахассислар 2023 йилдаги "қиёмат соати"нинг қўлларини 10 сония олдинга силжитишди. Инсоният ўзини-ўзи йўқ қилишга 10 сонияга яқинлашиб "Ядровий қиёмат соати"гача бўлган вақт 90 сония қилиб...21.01.2023, 11:15
Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан музокара қилишдан бош тортди, чунки у Россия Федерацияси раҳбари тирик эканлигига ишончи комил эмас. Зеленский бу...20.01.2023, 11:24
Францияда мамлакатнинг йирик касаба уюшмалари уюшмаси томонидан пенсия ёшини 64 ёшга кўтаришга қарши оммавий иш ташлаш ва норозилик намойишлари бошланди. Ташкилотчилар режасига кўра, митинглар Франциянинг...