Россияда сафарбарликка қарши норозилик намойишлари уюштирилиши мумкин

ДУНЁ 21.09.2022, 14:29
Россияда сафарбарликка қарши норозилик намойишлари уюштирилиши мумкин

Бугун Россия президенти Владимир Путиннинг мамлакатда ҳарбий сафарбарлик эълон қилгани, унинг мурожаати ортидан Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам ўз мурожаатини эълон қилгани хақида хабар берилган эди. 

Россияликлар эрталаб эълон қилинган қисман сафарбарликка қарши норозилик намойишини ўтказишни режалаштирмоқда.

“Весна” ҳаракати фаоллари россияликларни соат 19:00 да ўз шаҳарлари марказида намойишга чиқишга чақирмоқда.

 Норозилик шиорларидан бири “Қабрга йўл қўйилмайди!”, деб номланган.

«Минглаб рус эркаклари - оталаримиз, укаларимиз ва эрларимиз уруш гўшт майдалагичига ташланади. Улар нима учун ўлади? Оналар ва болалар нима учун кўз ёшларини тўкади? Путин саройи учунми?» - деб ёзган фаоллар ижтимоий тармоқларда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1