"Россия Украина билан эмас, балки коллектив Ғарб билан курашмоқда". Путинни ортидан Шойгу ҳам мурожаат билан чиқди (видео)

ДУНЁ 21.09.2022, 12:50
"Россия Украина билан эмас, балки коллектив Ғарб билан курашмоқда". Путинни ортидан Шойгу ҳам мурожаат билан чиқди (видео)

Россия президенти Владимир Путиннинг мамлакатда ҳарбий сафарбарлик эълон қилиниши ҳақидаги мурожаати ортидан Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам ўз мурожаатини эълон қилди. 

Қисман сафарбарлик доирасида 300 минг резервчи чақирилади, деди Россия мудофаа вазири.

Унинг сўзларига кўра, Россияда катта сафарбарлик ресурси мавжуд – деярли 25 млн. Гап хизмат қилган, жанговар тажрибага эга, ҳарбий мутахассисликка эга бўлганлар ҳақида бормоқда.

Украина 100 мингдан ортиқ қурбон ва ярадорларни йўқотди, бу унинг дастлабки армиясининг ярми, деди Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу. 

Қайд этилишича, Россиянинг йўқотишлари 5937 кишини ташкил этди.

Шойгунинг таъкидлашича, Россия Украина билан эмас, балки коллектив Ғарб билан курашмоқда.

"Киев Ғарбдан жуда кўп миқдорда етказиб берилган қуроллар билан курашмоқда. Айнан шу қуролдан Донбассда тинч аҳолига қарата ўт очилади", - деган у ўз мурожаатида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1