Sevimli

Россияда эълон қилинган қисман сафарбарликка қарши намойишлар кенгаймоқда

ДУНЁ 21.09.2022, 22:31
Россияда эълон қилинган қисман сафарбарликка қарши намойишлар кенгаймоқда

Бугун, 21 сентябрь куни Россияда эълон қилинган қисман ҳарбий сафарбарликдан сўнг мамлакатдан норозилик намойишлари бошланди.

Хусусан, қатор Россиянинг шаҳарларида сафарбарликка қарши намойишлар давом этмоқда. Улар кўп эмас, полиция айрим иштирокчиларни ҳибсга олган.

Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар берилмоқда.

Маълум бўлишича, сафарбарликка қарши митинг бўлиб ўтаётган Новосибирскда полиция "хавфсизлик кучлари ва президент учун ўлишни хоҳламаганман" деган одамни қўлга олган.

Жараёнлар Томскда ҳам бўлиб ўтмоқда. 

У ерда полиция бир гуруҳ ёшларни, жумладан, қизларни ушлаган.

Екатеринбург полицияси ҳам одамларни фаол равишда ушлаб турибди. Видеолардан бирида полиция унга қарши курашмоқчи бўлган эркак ва аёлни ушлаб олган.

Бундан ташқари, собиқ россиялик десантчи Андрей Деба Екатеринбургда ноодатий намойиш ўтказди. Хусусан, у қўлида Салвадор Далининг "Уруш юзи" картинаси репродукциясидан иборат плакатни ушлаб турган.

Плакатда "Юз сизга қандай ёқади?", деб ёзилган

Деба ҳам ҳибсга олинган.

Маълумот учун, Россияда сафарбарлик эълон қилингач, руслар ўз юртини ташлаб кетишга мажбур бўлишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзбек фуқароларини огоҳлантириб, митингларда қатнашмасликка чақирганди.
 

Хабар тўлдирилмоқда...

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+19.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11004.94
USD -9.07
10783.74
EUR 108.96
192.98
RUB 1.18
1