1

Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилмоқда

ЖАМИЯТ 21.09.2022, 15:38
Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилмоқда

Бугун эрталаб Россия президенти Владимир Путин мамлакатда ҳарбий сафарбарликни эълон қилгач,  баъзи фаоллар россияликларни давлат раҳбарининг ушбу фармонига қарши норозилик намойишларини ўтказишга чақиргани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирмоқда. 

Агентлик ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан бундай оммавий намойишларда иштирок этмасликни, Россия Федерацияси қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўрамоқда. 

Эслатилишича, бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1