1

Россияда сафарбарлик эълон қилингач, руслар бошқа давлатларга ўз юртини ташлаб кетишаётгани айтилмоқда

ДУНЁ 21.09.2022, 15:06
Россияда сафарбарлик эълон қилингач, руслар бошқа давлатларга ўз юртини ташлаб кетишаётгани айтилмоқда

Хабарларларга кўра, россияликлар томонидан Истамбул, Ереван, Тбилиси йўналишлари бўйича барча авиачипталар харид қилиб бўлинган.

Шунингдек, россияликлар Тошкентга учадиган барча рейслар билетларини сотиб олишгани ҳақида ҳам хабар тарқалмоқда. Ижтимоий тармоқларда бугунга ва эртанги кунга Москвадан Тошкентга билетлар қолмагани ҳақида ёзишмоқда.

 

 “Инсайдер УА” Телеграм-каналининг маълумотига кўра, сафарбарлик эълон қилинганидан кейин бир неча дақиқалар ичида Москвадан Истанбулга, Тбилисига ва Ереванга тўғридан тўғри рейслар учун чипталар тўлиқ сотилиб кетган. 

“Россия Федерациясида сафарбарликка тайёргарлик кўриш ва сафарбарлик тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ҳарбий ҳисобда турган фуқаролар яшаш жойидан ҳарбий комиссариатлар рухсатисиз чиқиб кетиши тақиқланади. Шунингдек биринчи, иккинчи ва учинчи навбатда урушга тортиладиган ҳарбийлар ҳақидаги маълумотлар тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россия президенти Владимир Путин мамлакатда ҳарбий сафарбарликни эълон қилди, унинг ортидан Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам ўз мурожаатини йўллади.

Хабарларга кўра, россияликлар эрталаб эълон қилинган қисман сафарбарликка қарши норозилик намойишини ўтказишни режалаштирмоқда.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, қисман сафарбарлик чоғида  Россия сафарбарлик ресурсининг тахминан 1 фоизи – 300 минг захирадаги аскар чақирилади. 

 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1